- Тошкентдан гапирамиз
- 02.09.2026, 10:12
Янги ўқув йили: пойтахт транспорт тизими юқори юкламагa тайёр
🔺 Эртага, 2-сентябр куни, умумтаълим мактабларида 2026/2027-ўқув йили бошланади. Шу муносабат билан Тошкент кўчаларида, айниқса, таълим муассасалари атрофида пиёдалар ва транспорт воситалари оқими ортиши кутилмоқда.
🚸 Янги ўқув йили олдидан Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан мактаблар атрофида хавфсизликни оширишга қаратилган ишлар амалга оширилди. Пиёдалар ўтиш жойларидаги «зебра» чизиқлари янгиланди, светофор объектлари техник кўрикдан ўтказилиб, уларнинг ишлаш режимлари тартибга келтирилди.
🚌 Пойтахтда 170 та автобус йўналиши бўйича ҳар куни 24 мингдан ортиқ режали қатнов амалга оширилади. Ёз мавсумида автобус жадваллари сони ўртача 1 622 та бўлган бўлса, янги ўқув йилидан улар 1 707 тага етказилади.
🚇 Метрополитенда ҳам тиғиз вақтларда поездлар оралиғи қисқартирилади: Чилонзор йўналишида 1,5–2 дақиқа, Ўзбекистон йўналишида 3–3,5 дақиқа, Юнусобод йўналишида 4–4,5 дақиқа, ер усти ҳалқа йўналишида 7–8 дақиқа. Жорий йилда келтирилиши кўзда тутилган 14 та янги таркибнинг 11 таси линияларда ишламоқда, яна 3 таси ишга туширилиши кутилмоқда.
❗️ Ҳурматли ҳайдовчилар ва ота-оналар!
Мактаблар яқинида тезликни пасайтиринг, пиёдалар ўтиш жойларида болаларга йўл беринг. Автобус бекатларини банд қилманг, таълим муассасалари олдида ва пиёдалар йўлакларида ҳаракатга халақит берадиган тарзда тўхтаманг, жамоат транспорти учун ажратилган махсус йўлакларга чиқманг.
🚍 Имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланинг. Бу кўчалардаги юкламани камайтириш, жамоат транспортининг барқарор ҳаракатини таъминлаш ва мактаблар атрофидаги тирбандликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Янги ўқув йилини йўлларда тартиб, эътибор ва ўзаро ҳурмат билан бошлайлик.

Бугун Учтепа тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари М...

🔺 Пойтахт мактабларида ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини ташкил этиш мақсадида мактаб автобуслари — Sch...

Bugun Xalq qabulxonasida to‘rtta qabul bo‘lib o‘tadiEslatib o‘tamiz, bugun poytaxt Xalq qabulxonasida Toshkent shahar ho...

Eslatib o‘tamiz, bugun soat 09:00–11:00 gacha Xalq qabulxonasida Toshkent shahar hokimining o‘rinbosari, investitsiyalar...