
Бино 1928-йилда кооператив техникуми учун
қурилган бўлиб, у инқилобгача ташкил этилган Тошкент тижорат ўқув юрти асосида
ўсган эди, уни подполковник В. Н. Дунин-Барковский ташкил қилган. Техникумга
1929–1931-йилларда ЎзССР КП(б) МК биринчи котиби И. А. Зеленский номи берилган.
Қурилма туркистон модерни деб аталувчи услубга
мансуб бўлиб, Б. А. Голендер сўзларига кўра, унда миллий элементлар (портал)
ҳамда рус қурилишга хос ғишт териш элементлари мавжуд.
Бино XIV асрда қурилган муҳтарам суфий Шайх Ҳовенди ат-Таҳур мақбараси атрофидаги қадимий қабристон ҳудудида жойлашган. Шу ерда XV асрда яшаган афсонавий Қалдирғоч бий ва шу даврда Тошкент ҳукмдори бўлган Юнусхон Моғулистоний мақбаралари ҳам жойлашган.
Уруш даврида бино Тошкентга эвакуация қилинган «Мосфильм»га
тегишли бўлган, кейинроқ уни Политехника институтининг механика факультетига
топширишган. Унда қабул имтиҳонлари, ҳисоботлар ва курс ишлари топширилган,
тайёргарлик бўлими ишлаган. Баъзан аудиторияларни яқин жойлашган Политехнинг
ҳарбий кафедраси машғулотлари учун эгаллаган.
Ҳозирда бу бинода Ислом университети
аудиториялари жойлашган.

Хаст-Имом мажмуаси ёнида жойлашган ноёб халқаро илмий-маърифий комплекс – мусулмонларнинг зиёратго...
Ислом Каримов кўчаси (собиқ Ўзбекистон кўчаси) даги Сенат биноси 1970-йилларнинг бошида Ўзбекистон ...

Марказий боғ (собиқ Тельман номидаги боғ) рўпарасида жойлашган, ўзига хос туркистон меъморчилигидаг...

Тошкентликларга яхши таниш, Бродвейдаги (Сайилгоҳ кўчаси) бинода ҳозир Адлия вазирлиги жойлашган бў...