Миробод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Яна бир «Яшил тўлқин» йўлаги энди Фарғона йўли кўчасида

Фарғона йўли кўчасида «Яшил тўлқин» тизимини созлаш зарурати ҳақида аҳоли бизга изоҳлар ва мурожаатларда бир неча бор ёзган эди.

Амалга оширдик.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари 6 километрлик участкадаги 13 та светофор объектини — Қўйлиқ кўпригидан кейин, «Қўйлиқ ота» мақбарасидан УзБУМгача бўлган йўналишда ўзаро мувофиқлаштирди. Тизим сутка давомида ишлайди.

Ўтказилган ўлчовлар натижани кўрсатмоқда: аввал тиғиз бўлмаган вақтда ушбу йўлни босиб ўтиш тахминан 12–13 дақиқа вақт олган бўлса, ҳозир бу йўлни қарийб 9 дақиқада босиб ўтиш мумкин.

📉 Йўлга сарфланадиган вақт тахминан 25 фоизга қисқарди.

Муҳим жиҳат: «Яшил тўлқин» барча чорраҳаларда светофор доимий равишда яшил ёниб туришини англатмайди. Светофорлар шундай мувофиқлаштириладики, ҳайдовчи белгиланган тезликда ҳаракатланганда имкон қадар кўпроқ чорраҳада яшил чироққа тўғри келади.

Яъни, «Яшил тўлқин»нинг вазифаси қизил чироқда тўхташларни бутунлай йўқ қилиш эмас, балки улар сонини камайтириш, ҳаракатни янада бир маромда ташкил этиш ва йўлга сарфланадиган вақтни қисқартиришдир.

Фарғона йўли кўчаси — Тошкентнинг асосий кириш транспорт йўлакларидан бири. Қўйлиқ йўналиши орқали шаҳарга

Тошкентнинг ўзидан ҳам, Тошкент вилоятидан ҳам

катта автомобиллар оқими кириб келади, шундан сўнг транспорт оқими пойтахтнинг марказий қисми томон тақсимланади.

Шу сабабли ушбу

6 километрлик участкада ҳатто бир неча дақиқанинг тежалиши

нафақат алоҳида ҳайдовчи учун, балки бутун транспорт оқимининг янада бир маромда ҳаракатланиши учун ҳам муҳим.

Ишлар давом этмоқда: мутахассислар кун давомида транспорт ҳаракатини кузатиб боради ва зарурат туғилганда светофорларнинг иш режимларини қўшимча равишда мослаштиради.

🚘 6 км. 13 та светофор. 12–13 дақиқа ўрнига — тахминан 9 дақиқа.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
23.10.2026, 17:56
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахс...

✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
23.10.2026, 15:47
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!
23.10.2026, 15:22
Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!

Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари тикланади. Қоидабузарликларга йўл қўйган масъуллар аниқланди, қурилиш ишлари тўхтатилди
23.10.2026, 15:13
Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари ти...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...