Миробод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Бектемир туманида яна бир таълим маскани фойдаланишга топширилди

🏢Бугун Бектемир туманидаги 290-сонли умумтаълим мактаби янгича қиёфада ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Мактаб ҳудудида 750 ўринли янги ўқув биноси бунёд этилиб, 1975-йилда қурилган 960 ўринли мавжуд бино тўлиқ таъмирланди. Натижада таълим даргоҳининг умумий сиғими 1 714 ўринга етказилиб, ўқувчилар учун замонавий ва қулай таълим муҳити яратилди.

🔔Таълим даргоҳида ўқув жараёнини самарали ташкил этиш учун барча зарур шароитлар яратилган: шинам синфхоналар, машғулот хоналари, замонавий ошхона, спорт заллари ҳамда фаоллар зали ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

Мактабнинг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, масъул ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар, ота-оналар ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

✔️Тадбир давомида янгиланган мактабда яратилган шароитлар билан яқиндан танишилиб, ўқувчилар билан самимий мулоқот қилинди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Фуқаролар қабули ўтказилди
09.10.2026, 17:17
Фуқаролар қабули ўтказилди

😈 2026-йил 9-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал...

250-сон ДМТТда таъмирлаш ишлари якунига етмоқда
09.10.2026, 16:10
250-сон ДМТТда таъмирлаш ишлари якунига етмоқда

🏢Яккасарой туманидаги 250-сон ДМТТда жорий таъмирлаш ишлари якунланмоқда. 1992-йилда қурилган муассасада фасад, дераза ...

Мактабларда ўқув марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди
09.10.2026, 10:01
Мактабларда ўқув марказлари фаолиятини ташкил этиш...

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўқув марказлари раҳбарлари ҳамда давлат ташкилотлари масъуллари иштирокида очиқ мулоқот ...

Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади
09.10.2026, 09:13
Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...