- Тошкентдан гапирамиз
- 21.08.2026, 14:43
🧠 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан аутсорсинг хизматларини харид қилиш бўйича энг яхши таклифларни танлаш эълон қилинади.
😮 Харид предмети:
Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланувчилар учун сифатли ва хавфсиз овқатланишни аутсорсинг асосида ташкил этиш хизмати.
😮 Харид тури: Энг яхши таклифлар танлови. Агентлик тизимидаги мактаблар қуйидагилар: 36, 199-сонли Ихтисослаштирилган мактаблар;
✅ Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:
😮 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши;
😮 Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
😮 Овқатланишни ташкил этиш соҳасида тегишли тажриба, малакали ходимлар ҳамда зарур моддий-техник имкониятларга эга бўлиши;
😮 Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, санитария талабларига риоя этиш имкониятига эга бўлиши;
😮 Хизматларни барқарор ва узлуксиз ташкил этиш учун етарли молиявий имкониятларга эга бўлиши.
🖋 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
😮 Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
😮 СТИР ва банк реквизитлари;
😮 Солиқ қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумот;
😮 Тижорат таклифи, шу жумладан хизмат кўрсатиш учун таклиф этилаётган устама ҳақи миқдори;
😮 Камида уч ойлик хизмат кўрсатиш қийматини қоплаш имконини берувчи айланма маблағлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар;
😮 Аутсорсинг хизматларини кўрсатиш бўйича мавжуд тажриба тўғрисидаги маълумотлар;
😮 Овқатланишни ташкил этиш учун мавжуд моддий-техник база, транспорт воситалари, ускуналар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотлар;
😮 Тавсия этилаётган таомнома, овқатланиш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича маълумотлар;
😮 Шартнома доирасида камида 1 фоиз миқдорида инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилиш тўғрисидаги розилик;
😮 Фаолият хусусиятидан келиб чиқиб бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.
❗️ Таклифларни тақдим этиш тартиби: Белгиланган муддатга қадар ёпиқ конвертда тақдим этилади.
❗️ Таклифларни қабул қилиш муддати: 2026-йил 27-август куни соат 13:00 га қадар.
🇺🇿 Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Янги замон 3-тор, 1-уй.
↗️ Баҳолаш мезонлари: Иштирокчининг молиявий барқарорлиги, мазкур йўналишдаги тажрибаси, моддий-техник ва кадрлар салоҳияти, таклиф этилаётган овқатланиш сифати ва хавфсизлиги, шунингдек хизматларни барқарор ташкил этиш имкониятлари комплекс равишда инобатга олинади.
📞 Алоқа учун: 955004707 955074707
🤝 Мазкур танлов жараёни очиқлик, шаффофлик ва тенг рақобат тамойиллари асосида амалга оширилади.

Йиғилишда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлашт...

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Ха...

✅ Бугун, 21-август соат 23:59 да «Ташаббусли бюджет» доирасида саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади...
❗️Билдирилган конструктив, жумладан, танқидий фикр-мулоҳазалардан сўнг шаҳар кўчалари қиёфасидаги ўзгаришларни ёритиш ва...