Миробод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Чилонзор: ҳисобот, мулоқот ва амалий ечимлар

📍Чилонзор туманида «Ҳисобот, мулоқот, тақдимот» форматида ҳудудни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва навбатдаги вазифалар жойида кўриб чиқилди. Жараёнларда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков, масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

➡️Кун давомида асосий эътибор одамларнинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир қиладиган йўналишларга — коммунал инфратузилма, хавфсизлик, ободонлаштириш, жамоат маконлари, рақамли бошқарув, тадбиркорлик, бандлик ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалаларига қаратилди.

🧠 Дастлаб «Ақлли туман» платформаси асосида фаолият юритаётган Чилонзор тумани Вазиятлар марказининг имкониятлари тақдим этилди. Марказ орқали ҳудуддаги вазиятни реал вақт режимида кузатиш, турли идоралар маълумотларини бирлаштириш, муаммоларни тезкор аниқлаш ва улар бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

🕐«Ботирма» маҳалласи ва Ал-Хоразмий кўчасидаги 24/7 гастрономик ҳудудда хавфсиз муҳитни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ирригация тизимлари, ижтимоий инфратузилма ва маҳаллаларни комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ал-Хоразмий кўчасида яратилган янги жамоат макони, пиёда ва велосипед йўлаклари, дам олиш ҳудудлари ҳамда тадбиркорлик учун яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилди.

⛽️«Боғзор» маҳалласида эса энергия ва иссиқлик таъминотининг ишончлилигини оширишга қаратилган ишлар, замонавий когенерация подстанцияси фаолияти ҳамда коммунал инфратузилмани босқичма-босқич модернизация қилиш режалари кўриб чиқилди. Шунингдек, шаҳар муҳитида тўсиқсиз, қулай ва Тошкентнинг ягона дизайн ёндашувларига мос ечимларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

🧑‍💻Савдо академиясида эса ёшлар ва иш излаётган фуқароларни меҳнат бозори талабларига мос касбларга тайёрлаш, назарий таълимни амалиёт билан боғлаш ва тингловчиларни бевосита иш жойига олиб чиқишга қаратилган тизим тақдим этилди.

💬Кун якунида Чилонзор фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, маҳаллалардаги инфратузилма, таълим, тиббиёт, ободонлаштириш ва аҳоли мурожаатлари муҳокама қилинди. Кўтарилган масалалар бўйича масъуллар белгиланди, тегишли топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.

➡️Бу форматнинг асосий мазмуни — ҳудуддаги вазиятни кабинетдан туриб эмас, бевосита жойида кўриш, одамларни тинглаш ва ҳар бир лойиҳа натижаси, аввало, аҳолининг кундалик ҳаётида сезилишини таъминлашдир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Калитлар топширилди: янги йўл техникалари туманлар ихтиёрига берилди
25.08.2026, 10:06
Калитлар топширилди: янги йўл техникалари туманлар...

Пойтахт туманларига 24 та янги йўл техникасини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.Тошкентнинг барча 12 та тумани вак...

Тошкентда «яшил тўлқин» тизимининг навбатдаги йўналиши ишга туширилди
24.08.2026, 16:18
Тошкентда «яшил тўлқин» тизимининг навбатдаги йўна...

Пойтахт кўчаларида босқичма-босқич жорий этилаётган «яшил тўлқин» тизимининг яна бир йўналиши Шота Руставели кўчасида — ...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 5-сон йиғилиши бўлиб ўтди
24.08.2026, 11:56
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Коррупцияга қарши кураши...

Йиғилишда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлашт...

Аҳоли мурожаатлари — эътибор марказида
24.08.2026, 09:36
Аҳоли мурожаатлари — эътибор марказида

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Ха...