"Россия" меҳмонхонаси 1965-йилда қурилган. Меъмор — В. Муратов;
муҳандислар — В. Паршин ва А. Иванова; рассом — А. Ган.
Махсус қуёшдан ҳимоя элементлари йўқ эди — уларнинг ўрнини турли кенгликдаги
чуқур ложжиялар бажарган, шу туфайли фасад монотонликдан халос бўлган. Кириш
айвони ва вестибюл девори Арнольд Ган барельефлари билан безатилган эди.
Меҳмонхона шаҳарнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундайлигича
қолмоқда. Қизиғи шундаки, шаҳарликлар уни эски номи билан чақиришда давом
этмоқда, гарчи 2005-йилдаги реконструкциядан кейин у Grand Mir Hotel деб аталса
ҳам.
Бино собиқ Сапёр майдонининг ансамблини биринчи тўққиз қаватли уй (биринчи
қаватда авиачипта кассалари билан) ва Моделлар уйи билан бирга шакллантиради.
Реконструкциядан сўнг дастлабки брутуал безак йўқолган, шунинг учун бино
совет модернизмнинг ёрқин намунаси мақомини йўқотди ва энди унинг “собиқ
вакиллари” қаторига киради.

Тошкентликларга яхши таниш, Бродвейдаги (Сайилгоҳ кўчаси) бинода ҳозир Адлия вазирлиги жойлашган бў...

Навоий проспектини режалаштиришда биринчиллардан бўлиб «Родина» («Ватан») кинотеатри биноси қурилди...

1865 йилда Анҳорнинг чап соҳилида, Қайтмас дарвозаси яқинида ҳарбий қалъа қурилган. Баланд ер уюмл...

Узунлиги 226 метр бўлган туристик кўча Тошкент марказида — Саид Барака кўчаси кесишмасидан Фидокор...