Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 mirobod.tashkent.uz Mirobod.Tashkent.Uz - ШҲТнинг ОАВ Бўйича Биринчи Форумида Муҳим Ҳужжат Имзоланади
Фотогалерея
Видеогалерея

ШҲТнинг ОАВ бўйича биринчи форумида муҳим ҳужжат имзоланади - Бўлимга қайтиш

Жорий йил 9-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги cаммити бўлиб ўтади.

Мазкур саммит олдидан Пекин шаҳрида 30 май – 4 июнь кунлари “Шанхай руҳининг ривожланиши – медиа ҳамкорликдаги янги даврнинг бошланиши” мавзусида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг оммавий ахборот воситалари бўйича биринчи форуми ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари С.Шукуров бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси мазкур форумда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди.

Форум доирасида “Медиа ҳамкорлик учун янги платформа яратиш, биргаликда ривожланишни янги босқичга олиб чиқиш”, “Гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқларнинг маънавий бирлигини таъминлаш” сингари мавзуларда семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги билан Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Матбуот девонхонаси ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Форум иштирокчилари амалий ташриф билан ХХР Шаньдун провинциясида ҳам бўлади. 

Мамлакатимиз делегацияси таркибида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА, “Халқ сўзи” ва “Правда Востока” газеталари вакиллари иштирок этмоқда.

Бекзод Ҳидоятов,

Ўзбекистон матбуот ва ахборот 

агентлиги бўлим бошлиғи.

ЎзА

01.06.2018

http://uza.uz/oz/society/sh-tning-oav-b-yicha-birinchi-forumida-mu-im-uzhzhat-imzolan-31-05-2018

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Миробод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

475

 

534

 

389

 

Ижродаги мурожаатлар

 

69

 

61

 

113

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

406

 

473

 

276

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

26

 

17

 

21

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 233-10-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 233-55-45

Факс

(+9989 71) 233-24-43

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар