Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 mirobod.tashkent.uz Mirobod.Tashkent.Uz - Пойтахтимизда “Кўҳна Туроннинг Шонли Ўтмиши” Деб Номланган Кўргазма Очилди
Фотогалерея
Видеогалерея
Пойтахтимизда “Кўҳна Туроннинг шонли ўтмиши” деб номланган кўргазма очилди - Бўлимга қайтиш

Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли рассом Имяр Мансуровнинг “Кўҳна Туроннинг шонли ўтмиши” деб номланган кўргазмаси очилди. 

Ўзбекистон Бадиий академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ва Тошкент Фотосуратлар уйи ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазманинг очилиш тадбирида тасвирий санъат аҳли, санъатшунослар, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. 

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Ҳ.Аминов, академиклар А.Мирзаев, В.Бурмакин ва бошқалар таниқли рассом И.Мансуровнинг ижодий ва педагоглик фаолияти, яратган асарларидаги услуб ва мавзулар ранг-баранглиги ёш ижодкорларга катта мактаб вазифасини ўтаётгани ҳақида сўз юритди. 

Имяр Мансуровнинг касб сирларини пухта эгаллашида Раҳим Аҳмедов, Владимир Бурмакин каби таниқли рассомлар хизмати беқиёс. Табаррук етмиш ёшни қаршилаган Имяр Мансуров бугунги кунда қизғин ижод билан бирга Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларга сабоқ бермоқда. 

Имяр Мансуров кўҳна Турон маданиятини, унинг шонли ўтмиши, тарихини ўрганиб, шу мавзуда қатор асарлар яратаётир. Бугунги кўргазма унинг кўп йиллик ижод маҳсули бўлиб, уларда тарихий лавҳалар жонлангандай бўлади. Чизмалардаги мавзунинг қизиқарлилиги, сюжетнинг ҳаракатчанлиги, чизгиларнинг нозиклиги, атлас рангларнинг товланиши киши эътиборини тортади. “Кушон шаҳзодаси меҳмонлари билан овда”, “Олтин одам. Жанг”, “Кушон шаҳзодаси малика билан”, “Амир Темур”, “Афросиёб”, “Ипак йўли”, ”Ғалаба билан қайтиш”, “Тўмарис”, “Афросиёб маликаси”, “Бибихоним” каби картиналарида буюк тарихимиз ранглар, деталлар, мимикалар, ҳолатлар орқали моҳирона талқин этилган. 

– Рассом Имяр Мансуров ижодида тасвир, мусиқа ва шеърият садолари уйғунлашиб кетган, – дейди рангтасвир устаси Раҳимжон Ризомуҳамедов. – Чунки у яратган асарларни кузатсангиз, бўёқларга аралаш куй-оҳанг, унга монанд сўзлар оҳанрабосини сезасиз. Экспозициядаги суратларни бирма-бир кўриб, мен шундай ҳис-ҳаяжонни туйдим. Бу менга катта қувонч бахш этди. 

Кўргазмада рассомнинг элликдан ортиқ рангтасвир асари намойиш этилмоқда. 

Насиба Зиёдуллаева, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

10.10.2017

http://uza.uz/oz/culture/poytakhtimizda-k-na-turonning-shonli-tmishi-deb-nomlangan-k--09-10-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 86
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

beta(test statistika)

 

14.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Миробод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

1

 

 

2

 

1179

 

382

 

Ижродаги мурожаатлар

 

1

 

2

 

183

 

311

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

1

 

2

 

911

 

71

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

2

 

164

 

69

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 233-29-86

Девонхона

(+9989 71) 233-10-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 233-55-45

Факс

(+9989 71) 233-24-43

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар