mirobod.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Театрлар

 Ўзбек миллий академик драма театри

Ташкил этилган сана: Театр «Турон» труппаси сифатида 1914 йил         27 февралдаПадаркуш” (М.Беҳбудий асари) спектаклини намойиш этиш билан ташкил топган.1929 йили театрга Ҳамза номи, 1933 йили Академик мақоми берилган ва Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театри деб юритилган.

2001 йил 21 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-2942-сонли Фармонига асосан“Ўзбек Миллий академик драма театри” номи берилди.

 Театрнинг ижодий фаолияти: М.Беҳбудий, А.Авлоний, А.Фитрат, Чўлпон, Ғулом Зафарий, Ғози Юнус, Маннон Уйғур, Етим Бобожонов каби ижодкорлар янги театрнинг асосчилари бўлиб тарихга кирган.

Театрга 1929 йили Ҳамза номи берилиб, Маннон Уйғур бошчилик қилган. Дастлаб Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Бой ила хизматчи”, “Заҳарли ҳаёт”, Ғулом Зафарийнинг “Ҳалима”, Чўлпоннинг “Ёрқиной”, Шиллернинг “Макр ва муҳаббат”, Гоголнинг “Ревизор” каби асарлари саҳналаштирилган.

1933 йилда театрга Академик мақоми берилиб, машҳур “Гамлет” спектакли саҳналаштирилган.

Дастлаб театрда Аброр Ҳидоятов, Сора Эшонтўраева, Замира Ҳидоятова, Мария Кузнецова, Турсуной Саидазимова, Шариф Қаюмов, Миршоҳид Мироқиловлар, Кейинчалик Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Тошхон Султонова каби етук актёрлар фаолиятларини бошлаганлар.

Бу йиллар давомида “Маликаи Турандот”, “Алишер Навоий”, “Отелло”, “Қароқчилар”, “Қирол Лир”, “Муқанна”, “Жалолиддин Мангуберди”, “Мирзо Улуғбек” “Ўлим босқинчиларга”, “Бургутнинг парвози”, “Ҳамза”, “Она”, “Қалтис ҳазил”, “Ричард III”, “Юлий Цезар”, “Аяжонларим”, “Қонли сароб”, “Номаълум киши”, “Тобутдан товуш”, “Шоҳи сўзана”, “Оғриқ тишлар”, “Парвона” каби спектакллар саҳналаштирилган.

“Олтин девор”, “Келинлар қўзғалони”, “Қиёмат қарз”, “Ўз аризасига кўра”, “Шошма қуёш”, “Юлдузли тунлар”, “Зебинисо” каби кўплаб спектакллар эътибор қозонди.

Театр мусақиллик йилларида ҳам қатор муваффақиятли спектакллар яратилди. “Алишер Навоий”, “Мирзо Улуғбек”, “Меҳробдан чаён”, “Машраб”, “Макр ва муҳаббат”, “Пири коинот”, “Соҳибқирон Темур” кабилар шулар жумласидандир.

Кейинги йилларда саҳналаштирилган “Чимилдиқ”, “Қирмизи олма”, “Адибнинг умри”, “Аёлғу”, “Тун албатта ўтади”, “Дарахтлар тик туриб жон беради”, “Талваса”, “Умр шомидаги бахт”, “Ҳасрат боғи”, “Бир қанотлилар”, “Увайсий”, “Тортадурман жабрини”, “Ўзбекча рақс” ва “Энг сулув келинчак” каби қатор асарлар театрнинг бугунги репертуарини ташкил этади.

Ҳозирги кунда театрда Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджонов, Ўзбекистон ҳалқ артистлари Яйра Абдуллаева, Риҳси Иброхимова, Тўти Юсупова, Тўйчи Орипов, Толиб Каримов, Турғун Азизов, Мухаммадали Абдуқундузов, Саидкомил Умаров, Рихсивой Авазов, Теша Мўминов каби устоз санъаткорлар билан бир қаторда ўрта авлод вакиллари ҳамда ёш истедодли санъаткорлар фаолият юритишмоқда.

 Театр директори: Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов

 Театр манзили:Тошкент - 700011, Навоий кўчаси, 34-уй.

Тел: 244-27-72, факс: 244-27-75

 

       Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри

 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри 

Ташкил этилган сана: Театр аввал 1923 йилда ташкил этилган мусиқавий ансамбл, кейинчалик мусиқавий театрга айлантирилган жамоа негизида 1939 йилда ташкил топган. 1948 йил 26 мартда театрга Алишер Навоий номи, 1959 йил 11 июнда театрга Академик мақоми, 1966 йилда театр номига «Катта» мақоми берилган

Ҳозирги вақтда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри деб юритилади.

 Театрнинг ижодий фаолияти:1929 йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Ўзбекистон Давлат мусиқали театри ташкил этилади. Жамоага бадиий раҳбар этиб биринчи “Халқ ҳофизи” унвонига сазовор бўлган машҳур хонанда Муҳиддин Қори Ёқубов тайинланади. Ижодий таркибда Тамарахоним, Ҳалима Носирова, Зуҳур Қобулов, Бобораҳим Мирзаев, Нурхон Йўлдошхўжаева, Пўлатжон Раҳимов, Лутфихоним Саримсоқова, миллий рақс усталаридан Уста Олим Комилов, Мукаррама Турғунбоева, Розия Каримова ва Гавҳар Раҳимовалар, ёш ўзбек композиторларидан Мухтор Ашрафий, Толибжон Содиқов, бастакорлардан Тўхтасин Жалиловлар ижод қила бошлайдилар. Драматурглардан Комил Яшин, Ғулом Зафарий, Шарофиддин Хуршидлар мусиқали театрнинг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшадилар. 1930-1940 йиллар театрнинг тикланиш йиллари бўлиб, миллий мусиқали драматургия шаклланади. Хуршид либреттосига бастакор Т.Содиқов халқ куйлари асосида қайта ишлаган “Лайли ва Мажнун”, К.Яшин ва М.Муҳаммедов либреттосига Т.Жалилов ва М.Ашрафийлар симфоник оркестр учун қайта ишлаган “Гулсара”, Навоий достони асосида Хуршид либреттоси, В.Успенский ва Г.Мушель мусиқаси билан “Фарҳод ва Ширин” асарлари шулар жумласидандир. Ғулом Абдураҳмонов, Саъдулла Жўрабоев, Карим Зокиров, Фазлиддин Шамсутдинов, Насим Ҳошимов, Мардон Насимов, Назира Аҳмедова, Сора Самандарова, Шаҳодат Раҳимовалар Масква Консерваторияси қошида ташкил этилган ўзбек студиясини муваффақиятли битириб қайтадилар. Ғулом Зафарийнинг “Ҳалима” мусиқали томошаси халқимиз томонидан муносиб кутиб олинади. 1939 йилда М.Ашрафий ва С.Василенколар Комил Яшин либреттоси асосида “Бўрон” операсини саҳналаштиради.

Тошкентда Хореография билим юртини очилиши билан балет жанри ҳам ўз репертуарини бойитиб боради. Е.Брусиловскийнинг “Гуландом”, С.Василенконинг “Оқ билак” балетлари шулар жумласидандир.

1947 йилда театр жамоаси А.Щусев лойиҳаси бўйича янги қурилган бинога кўчиб ўтади. 1950 йилларга келиб, ўзбек композиторлари томонидан мусиқали драматургиянинг талабларига тўлақонли жавоб бера оладиган мураккаб опера ва балет асарлари яратила бошланади. М.Ашрафийнинг “Дилором”, С.Юдаковнинг “Майсаранинг иши”, Т.Содиқов ва Р.Глиэрларнинг “Гулсара” опералари шулар жумласидандир.

Ўзининг санъати билан халқимиз меҳрини қозона олган бир қатор санъат усталари етишиб чиқдилар. Ўзбекистон халқ артистлари – Г.Измаилова, Б.Қориева, С.Қобулова, З.Давлетмурадова, Г.Ҳамроева, С.Ярашев, Н.Ҳошимов, Ж.Низомхўжаев, А.Азимов, С.Беняминов, Э.Йўлдошев, О.Кучликова, Р.Кучликова, Р.Лаут, В.Браун, А.Лёушкин, В.Гринченко, Г.Ханеданьян, Р.Боруховлар ва бошқалар.

Д.Вердининг “Риголетто”, А.Петровнинг “Пётр I”, Д.Вердининг “Отелло”, “Травиата”, “Дон Карлос”, А.Бородиннинг “Княз Игор” опералари, Р.Шедриннинг “Анна Каренина”, С.Прокофьевнинг “Золушка”, П.Чайковскийнинг “Оқ қуш кўли” ва “Уйқудаги гўзал” балет спектакллари М.Ашрафийнинг “Шоир қалби”, И.Акбаровнинг “Сўғд элининг қоплони”, опералари, А.Козловскийнинг “Тановор”, М.Левиевнинг “Суҳайл ва Меҳр”, У.Мусаевнинг “Тўмарис” балетлари муваффақият қозонади.

Республикамиз Мустақилликка эришганидан сўнг Давлат Академик Катта театрига бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Театрнинг моддий ва техника базаси замонавий ускуналар билан қайта жиҳозланди.

АҚШ, Италия, Франция, Германия, Тайланд, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Малазия, Сингапур, Россия, Ҳиндистон каби мамлакатлар билан ижодий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Жаҳон опера ва балет санъатининг йирик намоёндалари П.Д.Понелли, У.Фогель, П.Лонго, С.Сальвато, Г.Беркут, В.Спиваков, Е.Образцова, Г.Алексидзе, З.Соткилавалар билан ижодий ҳамкорлик қилинмоқда.

Сўнги йилларда ўзбек ва Европа композиторларининг бир қатор опера ва балет асарлари саҳналаштирилди. М.Бафоевнинг “Умар Ҳайём”, “Ал-Фарғоний” опералари, асарлари қоторларида Г.Мушелнинг “Қадимги Афросиёб афсонаси” балети, шунингдек М.Ашрафийнинг “Дилором”, С.Юдаковнинг “Майсаранинг иши”, И.Акбаровнинг “Сўғд элининг қоплони”, Масканьининг ”Қишлоқ ғурури”, Россинининг “Сивилия сартароши”, Т.Жалилов ва Б.Бровценларнинг “Тоҳир ва Зуҳра” опералари янги талқинда саҳналаштирилди.

М.Эргашевнинг “Хумо” миллий балети 2007 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи даражали Давлат мукофотига сазовор бўлди. М.Бафоевнинг “Севгим самоси” опера-балет спектакли 2009 йилги Давлат мукофотига номзодликка лойиқ деб топилди.

Ҳозирда Ўзбекистон халқ артистлари Г.Измаилова, Г.Ҳамроева, М.Раззоқова, Р.Латипов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар К.Сержанов, Г.Азизова, Р.Гафаров, Р.Титеев, О.Александрова, С.Рўзиқулов, Н.Султонов, С.Мамадалиева, В.Галлертов, Т.Муҳамедова, А.Бобожонова, А.Шалберкин, Н.Қулибоев каби етук ва ёш ижодкорлар фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган даврлардан шу кунгача турли авлодга мансуб дирижёрлардан: М.Ашрафий, Т.Содиқов, Ф.Шамсутдинов, Б.Иноятов, Н.Гольдман, А.Абдуқаюмов, Д.Абдураҳмонова, Х.Шамсутдинов, С.Шодмонов, Ғ.Тўлаганов, Ф.Ёқубжонов, А.Эргашев, А.Абдуллаева, С.Ғоибовлар;

Саҳналаштирувчи режиссёрлардан: Муҳиддин Қори Ёқубов, З.Қобулов, С.Журабоев, М.Муҳамедов, Э.Юнгвальд-Хилькевич, Э.Каплан, Е.Барановский, Ф.Ковалев, А.Миралимбоева, Б.Завьялов, Г.Миллер, Н.Навроцкий, Г.Геловани, Ф.Сафаров, О.Узоқов, А.Слоним, Х.Қосимовлар;

Балетмейстерлардан: М.Моисеев, А.Ардобус, А.Томский, Е.Бороновский, В.Губская, И.Арбатов, П.Йоркин, Т.Литвинова, Г.Давиташвили, И.Смирнов, Л.Засс, Г.Измайлова, Б.Завялов, М.Сатуновский, А.Кузнецов, И.Юсупов, А.Мўминов, А.Андреев, Н.Маркарянц, И.Горлина, В.Васильевлар;

Рассомлардан; М.Есипов, В.Каменский, Ш.Шорахимов, М.Гвоздиков, М.Мусаев, В.Афансьев, М.Курилко, Усто Мўмин, В.Рифтин, А.Дулевский, М.Мамантов, А.Валиев, Т.Шораҳимов, Н.Шифрин, М.Новиковский, З.Куриш, В.Клементьев, Г.Брим, В.Феско, З.Ботиров, Д.Раджабов, К.Ёқубоваларнинг ижодий фаолиятини тилга олиш мумкин.

 Театр директори: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Якубов Бахтиёр Раҳимович.

 Театр манзили: Тошкент -700029 Мустафо Камол Отатурк кўчаси, 28-уй.

Тел: 233-35-28, 233-40-65, факс: 233-33-44

 

 Ўзбекистон академик рус драма театри

 Ўзбекистон академик рус драма театри 

Ташкил этилган сана:Театр 1934 йил 21 октябр куни ташкил топган.

1967 йили Академик мақоми берилган.

 

Театрнинг ижодий фаолияти:1934 йил 21 октябрда саҳналаштирилган “Интервенция” спектакли билан ўз фаолиятини бошлаган. Театр кейинчалик В.Вишневский, А.Арбузов, Ф.Шиллер, В.Гюго, В.Шекспир, Ж.Мольер, К.Гольдони, А.Пушкин, М.Лерментов, А.Чехов, А.Толстой, Ҳамза ва А.Қаҳҳорлар асарларини ҳам муваффақиятли саҳналаштиради.

А.Загаров, Е.Ленина, А.Шестаков, Н.Фирсов, Л.Петров кейинчалик Г.Загурзкая, П.Давидов, О.Герасимова, А.Розанцев, Н.Хачатуров, Н.Мансуров, А.Гзовская каби бир қатор истедод соҳибларини таклиф этилиши ва кейинчалик уларни Тошкентта муқим қолиб кетишлари труппани шаклланишида муҳим аҳамият касб этди.

Урушдан кейинги йилларда Тошкент театр ва рассомлик институти битирувчилари ва Москва театрлари актёрларини келиб қўшилиши билан труппа янада мустаҳкамланди. М.Мансуров, К.Ефремова, В.Александрова, Е.Злобин, В.Козлов, Н.Хлибко, Ф.Котельников, К.Михайлов, П.Чепрунов, С.Аулов, П.Дроздов, В.Русинов, Н.Мягкова кабилар шулар жумласидандир.

50-80 йилларда “Настояший человек”, “Клоп”, “История пустой души”, “Жизнь Клима Сангина”,“Иркутская история”,“Гамлет”, “Полк идет”, “Они сражались за Родину”, “Власть тьмы”, “Ревизор”, “Человек из Ламанчи”, “Комедия ошибок”, “Трамвай желания”, “Сад без земли”, “С трех до шести”, “Зинулия”, “Завтрак с неизвестными”, “Диктатура совести”, “Дальше, Дальше, Дальше”, “Глоток свабоды ”, “Колегула” каби спектакллар театр репертуарини бойитиб борди.

1990 йилдан бери театрга Шапиро Владимир Михайлович бадиий раҳбарлик қилиб 40 дан ортиқ спектакллар саҳналаштирилган. “Браво, Лауренсия”, “№ 13”, “Фигаро-эскиз”, “Мойдодыр”, “№ 14, или Жизнь прекрасна”, “Коломеновский рай”, “№ 15, или Смешные деньги”, “LeMonstre, или Человек который платит”,“Муха Цокотуха-Шоу-2006”, “Мою жену зовут Морис”, “Когда лошадь терает сознаине ”, “Цветок смеющийся”, “Вокруг света”, “И был вечер, и было утро” “Последний любовник всегда самый лучший”, “Вестсайдская история”, “С тобой и без тебя”, “Сказка о Царе Салтане” спектакллар театр репертуарини ташкил этади.

Бугунги кунда театрда рассом М.В.Шапиро, труппа бошлиғи Е.Маматова, концертмейстер А.Авруцкий, режиссёр О.Сидоровалар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Э.Дмитриева, О.Овчинникова, Л.Стоцкая, артистлар К.Мощенко, О.Галахов, И.Кирьянов, Н.Епонешникова, И.Ненашев, С.Шамсутдинов, О.Васильев, Д.Тюменева, Ю.Фисанлар каби ўз касбини фидойилари фаолият юритмоқда.

 Театр директори: Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Шапиро Владимир Михайлович.

 Театр манзили:Ташкент 100029, Мустафо Камол Отатурк кўчаси, 24-уй,

Тел: 233-32-05, 233-42-10.

 

  Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқий театри

 Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқий театри 

Ташкил этилган сана: Театр труппа сифатида 1939 йил 30 ноябрдаташкил топган.

Театрга 1939 йили Муқимий номи берилган.

 Театрнинг ижодий фаолияти:Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри ўз фаолиятини 1939 йил 30 ноябрда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Майсаранинг иши” комедияси билан фаолиятини бошлаган.

Театрга бадиий раҳбар этиб машҳур комик актёр, Ўзбекистон халқ артисти Миршоҳид Мироқилов тайинланган. У қисқа вақт ичида республика театрларидаги комедия жанрига лаёқати бор артистларни жалб қилади. Труппага режиссёрлардан Фатхулла Умаров, Бобо Хўжаев, артистлардан Марям Ёқубова, Умар Абдуллаев, Абдурауф Болтаев, Аббос Бакиров, Соиб Хўжаев, Муҳаммад Холмуҳамедов, Сабохон Каримова, Собир Раҳмонов, Омина Фаёзова, Мирвали Миртолипов, Маҳмуджон Ғофуров, Анвар Юсупов, Зуҳра Шерматова, Муҳаррам Эрматова, Турғун Зоҳидов Андижон, Қўқон, Наманган, Марғилондан Шаҳодат Раҳимова, Турсунхон Жаъфарова, Абдуваҳоб Азимов, Жўрахон Султонов кабилар жалб этилди. 50-60-йилларда К.Яшиннинг “Фарҳод ва Ширин” (Ю.Ражабий ва Г.Мушель мусиқаси), “Равшан ва Зулҳумор” (Т.Жалилов ва Г.Мушель мусиқаси), А.Бобожоновнинг “Азиз ва Санам” (К.Отаниёзов ва Л.Степанов мусиқаси), С.Абдулланинг “Муқимий” (Т.Жалилов ва Г.Мушель мусиқаси), З.Фатхуллин ва Ш.Саъдулланинг “Ватан ишқи” (С.Бобоев мусиқаси), Ҳамид Ғуломнинг “Фарғона ҳикояси” (Т.Жалилов ва Б.Зейдман мусиқаси), “Тошболта ошиқ” (М.Левиев мусиқаси), Душан Файзийнинг “Зарафшон қизи” (Д.Соатқулов мусиқаси), Ш.Саъдулланинг “Икки билагузук” (С.Бобоев мусиқаси), Н.Сафаровнинг “Кимга тўй, кимга аза” (М. Левиев мусиқаси), Ҳ. Умаровнинг “Ишқинг билан” (Ҳ.Раҳимов мусиқаси), З.Фатхуллиннинг “Ёшликда берган кўнгил” (Д.Зокиров мусиқали), М.Каримовнинг “Қалам қошлигим” (С.Жалил мусиқаси) каби спектакллар шухрат қозонади.

Муқимий театрининг 20 йиллик фаолияти (50-70 йиллар) Халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, кино ва театр актёри, режиссёр Раззоқ Ҳамроев ижоди билан боғлиқ ҳолда кечади. Театр ёш истеъдодлар ҳисобига мустаҳкамланади. Драматурглар Комил Яшин, Туроб Тўла, Ҳамид Ғулом, Омон Матжон, Машраб Бобоев, Ҳайдар Муҳаммад, композиторлардан Манас Левиев, Сайфи Жалил, Мустафо Бафоев ва бошқалар янги асарлар яратиш бўйича иш олиб бордилар.

Машхур ижодкорлар Лутфихоним Саримсоқова, Махмуджон Ғофуров, Соиб Хўжаев, Турсуной Жаъфарова, Файзулла Аҳмедов, Фароғат Рахматова, Суръат Пўлатовлар театр шухратини оширганлар.

Режиссёрлар Н.Отабоев саҳналаштирган “Гул ва Навруз” (Лутфий достони асосида С.Абдулла ва М.Муҳамедов пьесаси, Т.Жалилов ва Г.Мушель мусиқаси, рассом С.Бекметов), Р.Бобохонов саҳналаштирган “Муҳаббат навоси” (Ғ.Ғулом асари, Ш.Шоҳимардонова мусиқаси), “Юсуф ва Зулайҳо” (Рамз Бобожон асари) мусиқали драмалари муваффақият қозонган.

Бугунги кунга келиб театр жамоасида ижодкорлар сафи анча кенгайди. Марям Ихтиёрова, Наима Пўлатова М.Бекчонова, Б.Холмирзаев, Х.Тўхтаев, М.Азизов, Г.Носирова, М.Отажонова, З.Бойхонова, Н.Ҳасанова, А.Бекжонов, М.Бекжоновалар каби қатор актёрлар ижод қилишмоқда.

Кейинги йилларда “Куёвлар конкурси” (режиссёр А.Пармонов), “Мушкул савдо” (режиссёр Н.Отабоев), “Фарҳод ва Ширин” (режиссёрлар Н.Отабоев, С.Пўлатов), “Давлат болалари” (режиссёр А.Пармонов), “Нодирабегим” (режиссёр Б. Йўлдошев), “Ҳар кимки вафо қилса” (режиссёр Х.Аппанов), “Тошкентга саёҳат” (режиссёр О.Салимов), “Тўйлар муборак” (режиссёр А.Пармонов), “Дилафрузга тўрт ошиқ” (режиссёр М.Отажонов), “Бир кам дунё” (режиссёр А.Пармонов), “Севги нидоси”, “Фотима ва Зуҳра”, “Девона”, “Оқибат”, “Тақдир” (режиссёр Р.Маъдиев) “Нодирабегим” (режиссёр Б.Йўлдошев) мусиқали драмалари эътиборга молик асарлардир.

 “Осмоннинг бағри кенг”, “Бобур соғинчи”, “Фариштали аёл”, “Жайдари келин”, “Боғ”, “Тўда”, “Тошкентнинг нозанин маликаси”, “Отабек ва Кумушбиби”, “Тобутдан товуш”, “Бу телба хонадон”, “Синфдош ёхуд куёвликка номзод” ва “Тузоқ”, “Ойонам қайнонам” спектакллари театрнинг хозирги репертуарини ташкил этади.

 Театр директори: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Назаров Музаффар Нуритдинович.

 Театр манзили: Тошкент шаҳри 700003, Маҳмуджон Ғофуров (Олмазор) кўчаси, 187-уй.

Тел:245-47-31, 245-16-33, факс: 245-36-55  


Печать 25 Октябрь 2013 Ўқилди: 2260




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 76
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

beta(test statistika)

 

14.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Миробод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

1

 

 

2

 

1179

 

382

 

Ижродаги мурожаатлар

 

1

 

2

 

183

 

311

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

1

 

2

 

911

 

71

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

2

 

164

 

69

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 233-29-86

Девонхона

(+9989 71) 233-10-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 233-55-45

Факс

(+9989 71) 233-24-43

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар