mirobod.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси,
Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг
АХБОРОТ ХАТИ
2013 йил 22-23 январь кунлари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон Республикасида ёшлар сиёсатини амалга оширишнинг долзарб масалалари" мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.
Анжуманнинг мақсади;
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ёшларга оид сиёсатнинг ҳуқукий, иқтисодий, ижтимоий ва ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, чуқур билимли, жисмонан соғлом, маънан етук - баркамол авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг демоқратик ҳуқуқий давлат ҳамда фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнларида кенг иштирокини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш.
Анжуманда қуйидаги шўъбалар бўйича иш олиб борилади:
1-шўъба: "Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: бугунги ҳолати ва истиқболлари".
2-шўъба: "Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш".
3-шўъба: "Мамлакатни демоқратик янгилаш жараёнида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва ижтимоий фаоллигини ошириш",
4-шўъба: "Мустақил фикрлайдиган, ўз ҳаётий позицияси ва мустаҳкам эътиқодга эга бўлган ёш авлодни тарбиялашнинг маънавий-маърифий асослари".
5-шўъба: "Ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ёшлар спортини ривожлантирш масалалари".
6-шўъба: "Баркамол авлодни тарбиялашда оммавий ахборот воситаларининг роли",
Анжуманда иштирок этиш учун талабнома ва анжуман материаллари тўпламига илмий мақола тақдим этиш зарур,
Илмий мақолалар - 2013 йил 2 январгача қабул қилинади.
Анжуман материаллари тўпламига илмий мақолалар учун талаблар: 
- илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
- тақдим этилаётган илмий мақолалар соҳа бўйича етук мутахассисларнинг камида битта тақризи билан қабул қилинади;
- анжуман материаллари ўзбек ва рус тилларида такдим этилиши мумкин;
-илмий мақолалар матнлари таҳрир қилшган ҳолда А4 катталикдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см,, ўнгдан 1 см. жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош ҳарфларда ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади, Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси МS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 12 кегел катталигида бўлиши ва 4 бетдан ошмаслиги лозим. Электрон нусхаси диск ёки флешкага ёзилган ҳолда юборилади ёки электрон почтадан жўнатилади,
-муаллиф томонидан анжуманда иштирок этиш учун Ташкилйй қўмитасига талабнома (фамилия, исми ва шарифи, мақола номи, конференция йўналиши (шўъба), ташкилот, лавозим, хизмат манзили, телефон/факс, е-mail) тақдим этилиши лозим.
Анжуман Ташкилий қўмитаси илмий мақолаларни таҳрир қилиш ва саралаш хуқуқига эга,
Анжуман материалларини юбориш манзили:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси
Тошкент шаҳар, 100066, Фурқат кўчаси, 171 уй.
Тел.: (998-71) 232-61-84; факс: (998-71) 232-60-16.
Электрон почта: konferensiya@inbox.uz

Печать 06 Август 2014 Ўқилди: 191




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 49
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

beta(test statistika)

 

14.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Миробод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

1

 

 

2

 

1179

 

382

 

Ижродаги мурожаатлар

 

1

 

2

 

183

 

311

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

1

 

2

 

911

 

71

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

2

 

164

 

69

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 233-29-86

Девонхона

(+9989 71) 233-10-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 233-55-45

Факс

(+9989 71) 233-24-43

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар