mirobod.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Миробод тумани

Миробод туман хокимияти (Нукус кўчаси 18 уй) – Тумандаги маьмурий – ҳудудий бирлик (1992 йил 8 майгача Ленин тумани) 1929 йилда ташкил этилган. Туман Тошкентнинг жанибий қисмида жойлашган. Шимолда Амир Темур хиёбонидан Катта халқа йўлигача чўзилган. Миробод тумани жанубдан Бектемир, шарқдан Хамза, Шимолдан Юнусобод, шимолий-ғарбдан Яккасарой, жанубий-ғарбдан Сирғали туманлари билан чегарадош. Майдони 17,13 , Туман ҳудудидан 3та канал (Баратхўжа, Салар, Толариқ) оқиб ўтади. Аҳолиси 128,5 минг киши (2014) шу жумладан эркаклар – 59,4 минг, айллар – 69,1 минг киши. Кўчалар сони 101 та, шундан 33 таси марказий кўча, 68 таси кичик кўча хисобланади. Амир Темур шоҳ кўчаси, Афросиёб, Нукус, Ойбек, Шаҳрисабз, Истиқбол, Тарас Шевченко, Фарғона йўларидан иборат. Туман худудида 39 та маҳалла.

Миробод туманида рўйхатдан ўтган юридик корхоналар сони 4531 та, шундан йирик саноат корхоналар сони 9 та, йирик корхоналар 277 та, кичик корхоналар 677 та, микрофирмалар 3577 та, хорижий корхоналар 525 та. Тошкент шахар бўйича саноат ичида умумий хажмидаги тумандаги улиши 10.5 % ни ташкил этади. “Ўзэлектроаппарат”, “Ўзкимёфарм”, “Фотон”, “Тонг” акциядорлик жамиятлари, “Ўзтемирйўлмашьтамир”, “Учқун” каби саноат корхоналари Республика ахамиятига эга.

Туман экспорт салохиятининг асосий қисми “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” копанияларига тегишли бўлиб, Тошкент шахри бўйича экспортнинг 1/3 қисми туман улушига тўғри келади. Туманда “Тошкент” марказий темир йўл вокзали, “Мингўрик”, “Ойбек”, “Космонавтлар” метро бекатлари жойлашган. “Махсус тажриба” автокорхонаси, “Қундуз инвест” автопарклари бор.

Туманда Миробод дехқон бозори, мактабгача таьлим муассасалар сони 25 та, 16 та умумтаьлим мактаблар ва 1 та махсус мактаб, 7 та касб - хунар коллеж ва 6 та олий ўқув юртлари (Тошкент Вестминстер университети, Тошкент Фарма – цевтика,Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари, Тошкент Шарқшунослик, Тошкент Автомобиль ва йўллар инстетути ва бошқалар) фаолият кўрсатади. Аҳолига 161 та умумий овқатланиш муассалари, 610 та савдо шахобчалари, 58 та дорихона, 438 та маиший хизмат кўрсатиш субектлари, 16 та соғлиқни сақлаш муассалари (5 та шфохона, 7 та поликлиника, 2 та диспансер, 2 та тўғриқхона) хизмат кўрсатиб келишмоқда, хамда Темир йўл, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Марказий консультатив ташхис поликлиникалари, 7 та стомотология поликлиникаси, Тошкент шаҳар йўловчи – транспорт тиббиёт санитария қисми, шаҳар болалар рухий – асаб касаликлари шифохонаси ва санаториялар ишлаб турибди.

Тошкент шаҳар, вилоят хокимликлари, 2 та катта театр (Алишер Навоий номидаги ўзбек давлат академик опера ва балет театри, Тошкент давлат рус академик драмма театри), 2 та маданият уйи (Фурқат номидаги маданият ва истерохат боғи, “Primier Holl” кинотеатори), 2 та (Le Meridian otel, Tashkent Palace “Пойтахт”, Локомотив) ва бошқа мехмонхоналари, 8 та кутубхона, 3 тамузей (Саньат, Темир йўл техникаси, Тиббиёт музейлари), Ўзбекистон Марказик кўргазма зали мавжуд. Тарихий ёдгорликлардан Қўйлиқота мақбараси ва бошқа меьморий обьектлари сақланган. Туман худудидиги маданий мерос обьектларидан “Бахор” ресторани, Тиббиёт институт кутубхонаси архиви биноси, Темир йўллар бошқармаси биноси, Авлиё Успенский кафедрал кутубхонаси, “Пахта” фаввораси ва бошкалар муҳим аҳамият касб этади.

Миробод туман худудида 69 та спорт иншоати бўлиб, 3 та стадион, 58 та спорт зали, 2 та очиқ майдон, 3 та сузиш ҳавзаси, 4 та спорт базаси мавжуд. “Локомотив” спорт жамияти,  2 та спорт клублари фаолият кўрсатмоқда. Нуфузли спорт мусобақалари ўтказилади.

Миробод туманида 6 та давлат элчихонаси ва дипломатик консулликлар, 2 та миллий марказ жойлашган.


Печать 30 Июль 2014 Ўқилди: 3644




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 52
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 233-29-86

Девонхона

(+9989 71) 233-10-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 233-55-45

Факс

(+9989 71) 233-24-43

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар